Сомали пойтахти Могадишода 23 февраль куни юз берган портлашлар қурбонлари сони 38 кишигача ортди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Аввалроқ кетма-кет икки портлаш оқибатида 18 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Жума куни Могадишодаги президент қароргоҳи яқинида автомобиль портлади, кўп ўтмай яна бир портлаш юз берди, отишма келиб чиқди.
Ҳозирча Сомали ҳудудида фаолият олиб бораётган экстремистик гуруҳларнинг ҳеч бири мазкур теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олганича йўқ.
Изоҳ (0)