23 февраль, жума куни Сомали пойтахти Могадишода содир бўлган портлаш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Ал-Жазира» телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Маълум қилинишича, портловчи қурилма ўрнатилган автомобиллар портлаб кетган. Автомобиллардан бири президент саройи яқинида, иккинчиси эса меҳмонхона олдида портлаган. Шундан сўнг ўқ овозлари ҳам эшитилган.
Шунингдек, жароҳат олган 20 нафар одам шифохонага етказилган.
Портлаш бўйича масъулиятни «Аш-Шабаб» террорчилик ташкилоти ўз бўйнига олди.
Изоҳ (0)