Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида юз берган кўчкилар ва сув тошқинлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 20 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Минтақага табиий офат бир неча кун аввал ёпирилган эди, 24 февраль куни расмийлар қидирув-қутқарув ишларини қайтадан бошлади.
Хабар беришларича, қурбонларнинг аксарияти Бребес ва Пурбалинг округларидаги кўчкилар оқибатида ҳалок бўлган.
Сув тошқинлари қўшни — Ғарбий Ява вилоятига ҳам дахл қилган, бироқ у ердаги қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча ахборот йўқ.
Изоҳ (0)