Мўйноқ туман халқ таълими бўлимига қарашли «Баркамол авлод» болалар маркази ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тумандаги 1-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиси, «Компьютер графикаси» тўгараги аъзоси Аллаяр Қалбаев ўқув йили давомида иқтидорли болалар қаторида «Болалар техникавий ижодкорлиги» фестивалининг туман, Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон босқичларида кино-видео ҳаваскорлик йўналиши бўйича иштирок этиб, ғолиблар сафидан жой олди.
— Кўрик-танловда компьютер имкониятларидан фойдаланиб тайёрлаган «Менинг уйим» мультфильмим ва тумандаги ўзгаришлар акс этган «Бугунги Мўйноқ» видеоролиги билан иштирок этдим, — дейди 3-синф ўқувчиси Аллаяр Қалбаев.
Изоҳ (0)