Ўзбекистон суверен кредит рейтингини қўлга киритган тақдирда жорий йили илк бор еврооблигацияларга 200 дан 300 миллион долларгача маблағ киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz».
Bloomberg агентлигига кўра, рейтинг олиш учун «йўл харитаси»ни Citigroup (АҚШ) тайёрлайди. Корпорация билан бу борада тегишли меморандум имзоланган.
Евробондлар бозорига чиқиш ҳамда облигациялар ҳажми тўғрисидаги якуний қарор Президент томонидан қабул қилинади, дея қайд этди бош вазир ўринбосари.
Изоҳ (0)