Ички ишлар вазирининг ўринбосари — ИИББ бошлиғи генерал-майор Рустам Жўраев Президентнинг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасида 21 февраль куни фуқароларни қабул қилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Шу куни дастлабки тергов, суриштирув, фуқаролараро муносабатлар юзасидан муаммоли масалалар, шунингдек, ички ишлар органларига қабул қилиш бўйича ҳуқуқий маслаҳат олиш учун 15 нафар фуқаро мурожаат қилди.
Мурожаатчиларнинг 5 тасига шу жойнинг ўзида тезкорлик билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Қолган мурожаатлар назоратга олиниб, ижрога қаратилди.
Изоҳ (0)