Наманган шаҳридаги Бобур номли маданият ва истироҳат боғида 20—21 март кунлари илк бор «Сумалак сайли» туризм ва миллий қадриятлар фестивали ўтказилади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Фестивалда 5 тонналик сумалак тайёрлашга ҳозирлик кўрилмоқда. Ҳозирда бунинг учун ишлатиладиган масаллиқлар тайёрланмоқда. Жумладан, 2 тонна буғдой ивитилиб, ундиришга қўйилди. Буғдойдан ташқари, 2 тонна ун, 1 тонна ёғ, 450 килограмм зоғора уни, 50 килограмм новвот ишлатилади.
Баҳор таомини тайёрлаш учун ўтган йили 7 тонна палов дамланган машҳур ўчоқ-қозондан фойдаланилади. Уни пиширишга 25 нафар онахон жалб этилади.
Сумалак Наманганга келадиган меҳмонлар, шунингдек, Меҳрибонлик уйлари, эҳтиёжманд оилаларга тарқатилади.
Фестиваль давомида шаҳардаги кам таъминланган оилалар фарзандларининг никоҳ ва суннат тўйлари ўтказилади. Концерт дастурлари, миллий халқ ўйинлари намойиш этилади.
Изоҳ (0)