Жорий йил 13 январь куни 3 нафар номаълум шахс Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчасида тўхтаб турган Premium Communications МЧЖга тегишли Lacetti автомобилига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Улар машина ичида бўлган С.Шоюнусов ва Я.Яҳёевни уриб-тепиб, тан жароҳати етказади, пичоқ ва пневматик тўппонча билан қўрқитади. С.Шоюнусовни электрошокер билан фалаж ҳолатга келтириб, унга тегишли 15 миллион сўм ҳамда Я.Яҳёевга тегишли 8 миллион сўмни олиб, воқеа жойидан яширинади.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор тумани, Р.Ашуров кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1984 йилда туғилган У.Самадов содир этганлиги аниқланиб қўлга олинди.
Унинг шерикларини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.
Изоҳ (0)