Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойининг биринчи ўн кунлигига режалаштирилган Тожикистонга илк давлат ташрифи якунлари бўйича 20 дан ортиқ янги давлатлараро ва ҳукуматлараро битимлар имзоланиши режалаштирилган. Бу ҳақда «Азия-Плюс» Тожикистон ҳукуматига таяниб хабар берди.
Уларнинг энг муҳимларидан бири икки мамлакат фуқароларининг Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудларига бир ойгача муддатда визасиз саёҳат қилиш имкониятини кўзда тутувчи битимдир. Шунингдек, томонлар икки мамлакат давлат чегараларини демаркация ва делимитация қилиш ҳақидаги битимни имзолайди. Ўзбекистон томонидан 100 миллион долларлик имтиёзли кредит тақдим этилиши ҳақидаги ҳужжат ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи доирасида ташкил этиладиган бизнес-форумда эса Тожикистон ва Ўзбекистон бизнесининг етакчи вакиллари ўртасида йирик шартномалар тузилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)