Ўзбекистоннинг UzMobile миллий оператори чет эллик сайёҳлар учун махсус тарифларни ишлаб чиқди, деб ёзади UzDaily.
Тариф 30 кун фойдаланиш учун мўлжалланган, унга мулоқот учун дақиқалар ва интернет трафиги киритилган.
Симкартага қўшимча равишда кичик брелок берилади, уни калитга бириктириб қўйиш ва исталган лаҳзада ўз мобил алоқа рақамини билиб олиш мумкин.
Сайёҳлик симкарталарини сотиш бўйича сервис аэропортларда, автовокзалларда ва оммабоп сайёҳлик жойларида ишлайди. Рўйхатга олиш паспорт билан амалга оширилади.
Мобил оператор, шунингдек, икки турдаги телефонларни ёки мобил роутерни ижарага бериш хизматини ҳам тақдим этади.
Изоҳ (0)