«Ўзстандарт» агентлиги бош директори А. Каримовнинг таклифига асосан, Турк стандартлари институти (TSE) президенти С. Коркмаз Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган учрашувда «Ўзстандарт» агентлиги ва Турк стандартлари институти (TSE) билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар доирасида ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистонда янги қўшма лабораторияларни очиш, «Ўзстандарт» агентлиги ходимларини Туркияда ўқитишга келишиб олинди.
Шу билан бирга, учрашувда турли синовларни ўтказа оладиган «Кэмпус» объекти қурилиши айтиб ўтилди. «Кэмпус»да бир неча сертификатлаштириш идоралари мавжуд бўлади. Бу ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ва ташқи бозорга сифатли маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятини беради.
Изоҳ (0)