• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зоминдаги тарихий объект бузилиш арафасида (фото)

    Тарихга ҳурмат шуми? Ёхуд ўз оёғига болта уриш!

    Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар мамлакатимиз иқтисодиётини ҳар томонлама ривожлантириш, шу орқали халқнинг фаровон яшашини таъминламоқда. Айниқса, юртимизнинг барча ҳудудларида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари юртимиз чиройига яна кўрк бағишламоқда.

    ...Аммо, минг афсуски янги бино ва иншоотлар қурилиши асносида халқимизнинг неча асрлик бой тарихини ва маданий мерос объектларини бузиб ташлаш ҳолатлари тез-тез учраб турибди.

    Зомин шаҳри жуда қадим тарихга ва бой маданиятга эга жой ҳисобланади. Манбалардан ушбу шаҳар уч минг йиллик тарихга эга эканлиги маълум. «Буюк ипак йўлининг» устида жойлашган, шарқ ва ғарбни боғлаб турган, йирик карвонсаройлари, бозорлари ва кўркам кўчалари бўлган ушбу шаҳар ҳозирда бутун қадимшунос олимлар ва сайёҳлик ташкилотларининг диққат марказида.

    Бир вақтлар бутун Осиёда куч-қудрати, иқтисодий салоҳияти билан машҳур бўлган кўҳна Уструшона давлатининг энг кўзга кўринган вилоятларидан саналган, тарихда «Сарсанда», «Сусанда», «Сабза» номлари билан аталган гўша айнан ҳозирги Зомин туманидир.

    Бу ҳудудда жуда кўплаб маданий, тарихий ва археологик қимматга эга бўлган объектлар мавжуд. Шулардан бири Зомин шаҳарчаси марказида жойлашган, II жаҳон уруши қатнашчилари ва қаҳрамон аскарлар шарафига бунёд этилган ҳозирги Хотира майдони, яна ҳам аниқроғи Мемориал мажмуасидир.

    Аслида бу жойда Мемориал қурилмасдан аввал ҳам бир томони кўҳна қабристонга туташ жойда каттагина 1,5 га ҳудудни ўз ичига олган «Қўрғонтепа» 120х130 метр баландлиги 8-10 метрга тенг икки қават девор билан ўралган тарихий қалъа жойлашган эди. Ушбу мемориал Собиқ Совет Иттифоқи даврида манзилгоҳда жойлашган тарихий объект — «Қўрғонтепа» номи билан машҳур бўлган қалъа ўрнига қурилган. XVIII асрда суратга олиниб, каталог қилинган расмлар бу қўрғоннинг чиндан қадимийлигини исботловчи далилдир. Мазкур Қўрғон тупроқ билан ёпилган ҳолда «консервация» қилиниб, мажмуанинг тимсоли ўрнатиб қўйилган. (Бунга 1866 йилда суратга олинган тарихий расмлар нусхаси далилдир.)

    Шаҳар марказидаги «Қўрғонтепа» ёдгорлиги тарихий археологик объектлардан бири ҳисобланади.  Археолог олимларнинг тадқиқотлари натижасига кўра «Қўрғонтепа» номи билан машҳур бу ёдгорлик эрамиздан аввалги II аср, эрамизнинг VI-VII ва XII асрларида кўҳна Зомин шаҳри (яъни Ўрдаси) қолдиғи ҳисобланади. Ушбу мажмуа атрофидаги маҳалла ҳам бежизга «Қўрғон» номи билан аталмаган, ушбу ном ҳам аслида айнан «Қўрғонтепа» қалъаси номидан келиб чиққан. Қадимги Зомин қалъаси, «Қўрғонтепа» ёдгорлиги туманнинг туризм салоҳиятини янада ривожлантиришда ўзига хос аҳамият касб этувчи объект сифатида фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

    Зомин шаҳарчаси ҳозирги кунда замонавий шаҳарлардан бирига айланиб бораяпти. Бу борада тадбиркорлик ва экотуризм соҳасидаги амалга оширилаётган ишларга ҳеч кимнинг қаршилиги йўқ, аксинча Зомин халқи бундан жуда хурсанд. Кўҳна тарихий обидалар ва қадамжоларни, шу билан бирга тарихни ўзбошимчалик билан буткул йўқотиб юбориш ўз тарихини ўз қўли билан йўқ қилиш, мажозий маънода ўз оёғига болта уриш, қолаверса мамлакатдаги туризм имкониятларини чеклашга қўйилган тўсиқ эмасми...?

    Бу тарихий маданий мерос объектида қазишма ишлари асосида худди «Афросиёб» сингари кичик шаҳарча мақомида дунё олимлари ва туристлар эътиборига тақдим этилиши лозим. Аммо айни вақтда бу ерда янги «лойиҳа» асосида унга путур етказилиб, тепалик тарихи бутунлай йўқ бўлиш арафасида турибди. Янги «лойиҳа»да бу тепалик 3—4 метр пасайтирилиб, қалъа қисми буткул бузиб ташланиб, ўрнида янги «Хотира хиёбони» қурилиши режалаштирилмоқда. Бу билан тарихий «Қўрғонтепа» археологик объекти бутунлай бузилиб, йўқ бўлиб кетади-ку, ахир?

    Зотан, ҳозирги «Мемориал» мажмуаси остидаги ўша тарихий қадимги Зомин «Қўрғонтепа» қалъаси тадқиқ этилса, у ерда археологик ишлар олиб борилса, сирлари тўлиқ очилмаган кўҳна Зомин тарихига оид жумбоқлар ечилар эди. Бу билан маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни янада кўпроқ жалб этишга эришиш мумкин. Бутун бошли «Қўрғонтепа» қалъаси оёқ ости бўлиб, йўқ қилиб юборилишини на тарих кечиради ва на келажак!

    Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «Ўзбекистон шаҳарсозлик лойиҳалаш ва илмий тадқиқот институти» давлат унитар корхонасининг 2017 йил 23 октябрдаги 1-10/3905-сонли хатига жавоб тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2017 йил 26 октябрда «Қўрғонтепа» қалъасида яъни Археологик объект ҳудудида қурилиш, қазиш ва унга зарар етказадиган бошқа ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслигини маълум қилса-да «Қўрғонтепа» қалъасининг устки қисмини 3—4 метр пастлатиш ва «Қўрғонтепа» қалъаси устки қисмига янги хотира мажмуаси ўрнатиш таклифлари лойиҳалари тайёрланиб Зомин тумани ҳокимлигига топширилган, бу ҳолатга нима деб баҳо бериш мумкин?

    Моддий маданий мерос объектларини асраш чора-тадбирлари уларда илмий археологик тадқиқотлар ўтказиш, консервациялаш, реконструкция, таъмирлаш, ҳозирги замонда тўлақонли фойдаланишга мослаштиришни, шунингдек маданий мерос объектлари билан боғлиқ илмий ва техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш ишларини ўз ичига олиш керак эмасми?

    Аксинча моддий маданий мерос объектини консервациялаш — моддий маданий мерос объектини мавжуд кўринишида асраш, авайлаш ва унинг йўқолиб кетишининг олдини олиш мақсадга мувофиқ бўлмайдими?

    Ўйламай айтилган бир сўз, ўйланмай қилинган бир ҳаракат оқибатида эски Зомин қалъаси «Қўрғонтепа» маданий мерос объектининг бузилишини қандай тушунтириш мумкин? Мазкур мажмуани сақлаб қолиш мақсадида бир неча бор маҳаллий ҳокимлик вакилларига ёзма ва оғзаки тарзда мурожаат қилдик. Аммо ушбу мурожаатларга  мутасадди раҳбарларнинг барчаси «панжа ортидан», эътиборсизлик билан қараб келмоқда. Энг ёмони мутасаддиларнинг ёки айрим ташкилот ва муассаса раҳбарлар ўз юртининг тарихи ва ўтмишидан сўзловчи бирон бир тарихий объект ҳақида тушунчалари йўқ. Бундан кишининг кўнгли хижил бўлади. Наҳот бу «буза-буз»лар тепасида турган раҳбарлар ота-боболаримиздан қолган эски Зомин қалъаси, тарихий объект «Қўрғонтепа» ҳақида билмаса?

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Самарқанд археологик тадқиқотлар институти ҳам ушбу тарихий «Қўрғонтепа» объектида илмий тадқиқодлар асосида қазишма ишлари олиб бориб, очиқ осмон остидаги музей қилиш таклифи ва объектни асраб қолиш ҳақидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини берди. «Қўрғонтепа» археологик манзили сақлаб қолиниб, бу ерда очиқ осмон остидаги музей ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўларди. Қанчадан-қанча ёш иқтидорли олимларимиз бор. Уларни ҳам жалб этган ҳолда объект тарихини чуқурроқ ўргансак, бу гўшани барча маҳаллий ва чет эл сайёҳлари эътиборини тортадиган масканга айлантирсак мақсадга мувофиқ бўларди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан туризмни ривожлантириш, тарихий ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш тўғрисида кўплаб Қарор ва Фармонлар қабул қилинган. Ана шундай бир вақтда Зоминдай шаҳри азимда қолган якка-ю ягона тарихий манбани йўқ қилиш кимга керак? Агар Зомин тумани туристик масканга айлантирилса келган хорижий меҳмонларга нимани кўрсатамиз? Тарихимиз хақида нимани кўз-кўз қиламиз-у, нимамиз билан мақтаниб, ғурурланамиз?

    Нимамиз қолди? Келаётган меҳмонлар янги цивилизацияни эмас, айнан тарихни кўриш учун келаётганини наҳотки, ҳеч ким билмаса? Сизлардан ушбу масалага чуқурроқ ёндашиб, амалий ёрдам беришингизни сўраб қоламан!

    Синдор Қорабоев

    21.02.2018, 09:10   Изоҳ (0)   36496
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ақтўбедаги фожиа қурбонларининг оилалари учун ташкил қилинган хайрия акциясида 330 млн сўм йиғилди

    21.02.2018, 08:53

    Андижонда табиий газ кони топилди

    21.02.2018, 08:30

    Туркияда расман 2,5 минг нафар ўзбекистонлик ишламоқда

    21.02.2018, 08:15

    Тошкент вилоятида ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    21.02.2018, 07:53

    Тошкентда хорижлик жангари-террорчиларни аниқлаш масалалари муҳокама этилади

    21.02.2018, 07:13

    Туркияда Қуръон ўзбек тилига таржима қилинди

    21.02.2018, 06:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.