Президентнинг 20 февралдаги фармони билан 2019 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхатига қўшимча киритилди, деб ёзади Norma.
Унга янги ва музлатилган картошка киритилди.
Нашр эслатишича, рўйхатдан нол ставкали импорт божига эга бўлган ва аксиз солиғи солинмайдиган 8 та банд ўрин олган. Гап бошқа бандлар бўйича бўлгани каби, картошкага нисбатан ҳам қўшимча қиймат солиғидан озод этиш ҳақида бормоқда.
Шу билан бирга, давлат божхона қўмитасига олиб кирилаётган картошкани белгиланган тартибда ўз вақтида ва тўсиқсиз божхона расмийлаштирувидан ўтказиш юклатилди.
Изоҳ (0)