Буюк Британиядаги тез тайёр бўлувчи егуликлар тайёрловчи ресторанлар тармоғи KFC’нинг катта қисми товуқ гўшти етишмаслиги натижасида ёпилди. Мамлакатнинг еттита графлигида ушбу тармоқ ўз ишини тўхтатган, деб ёзади Independent нашри.
Ресторанлар эшигида «товуқ етказиб бериш бўйича кичик муаммолар юзага келгани» ҳақида эълонлар осилган.
KFC’нинг ёпилгани ҳақида юзлаб Twitter фойдаланувчилари ўз фикрларини ёзган. Хусусан, улардан бири бу ҳолатни қиёмат кунига қиёслаган.
KFC вакили 900 та ресторанга товуқ гўштини етказиб бериш осон иш эмаслигини айтади. Унинг сўзларига кўра, ресторан егуликлар сифати бузилишини истамаган, шунинг учун тармоқнинг бир қисмини ёпишга тўғри келган.
Изоҳ (0)