Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) делегацияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди, деб хабар беради университет матбуот хизмати.
Делегацияга Ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сонг Ил Сон бошчилик қилди.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ректори Сарвар Бобохўжаев ва университетнинг биринчи проректори Чо Ву Суг KOICA делегациясини қабул қилди.
Учрашув давомида IUT ва KOICA вакиллари таълим тизимини такомиллаштириш ва Ўзбекистон ёшлари учун янги имкониятлар яратиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Хусусан, томонлар IUT’даги айрим фанларни ўқитиш учун Жанубий Кореядан кўнгиллиларни жалб қилиш масаласини кўриб чиқди.
Қайд этилишича, IUT маъмурияти KOICA кўмагида Жанубий Кореянинг кўнгиллиларни жалб қилди ва ҳозирда у университет талабаларига корейс тилини ўргатмоқда.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни фаоллаштириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ишлаб чиқишга келишиб олди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)