2018 йил 8 февралда Huawei компанияси Лондонда ОАВ ва Pre-MWC 2018 таҳлилчилари учун ўтказган брифингида тўла тармоқли бирлашган интеллектуал оламини яратиш учун барча соҳа вакилларини анъанавий имкониятлар чегарасидан чиқиб ҳамкорлик қилишга, бизнес ва тажрибаларни бирлаштиришга чақирди. Бу ҳақда компания «Дарё»га маълум қилди.
Huawei Carrier BG президенти ва бошқарув ижрочи директори Райан Дин сўзларига кўра, Huawei информацион технологияларни ривожлантириш ва автоматлаштиришда мустаҳкам пойдевор яратишга АКТ технологиялар ва интеллектуал қурилмаларга асосланган. Унинг негизида шериклар ўз контентларини, илова «булутларини» оширишлари мумкин.
Яқинлашиб келаётган Mobile World Congress 2018 да Huawei 20 дан ортиқ янги маҳсулотини тақдим этади, шунингдек, 300 дан ортиқ ҳамкори билан олиб борган ишларинининг ҳисоботини намойиш этади. Бешта форум ўтказиб, кўплаб бошқа тадбирларда иштирок этади ва шу орқали ўз тажрибаси ва фикрлари билан бўлишади. Бундан кўзланган асосий мақсад эса тўлақонли боғланган интеллектуал дунёни яратишдир.
Mobile World Congress 2018 Барселонада 26 февралдан 1 мартгача давом этади. Унда Huawei асосий маърузалари билан қатнашиб, форумлар доирасида ҳамкорлари билан ROADS to a Better Future соҳасига доир мавзуларни муҳокама қилади.
Mobile World Congress давомида компания шунингдек, ўзининг янги маҳсулотларини тақдим этиб, ҳамкорлари билан сценарий бўйича бир қатор намойишларни ўтказади.
Изоҳ (0)