Uzbek Tigers сафида жанг қилиб келаётган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элнур Абдураимов профессионал рингга ўтишга қарор қилди.
Ғоибназаров, Тўлаганов ва Ғиёсовдан кейин Мурод Аҳмадалиев ҳам профессионал боксни танлади
«Оламспорт» нашрининг хабар беришича, Абдураимов проф бокс умидида АҚШга жўнаб кетган. Океан ортида уни кутиб олиши ва фаолияти келгусида қандай кечиши борасида аниқ маълумотлар йўқ.«Дарё»га маълум бўлишича, Абдураимовга қадар Америкага жўнаб кетган яна икки боксчи — Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Мурод Аҳмадалиев ҳозиргача ҳам профессионал шартнома тузиб улгурмаган. Айни вақтда улар машғулотларни айнан бокс марказида давом эттираётгани маълум.
Бунгача Ўзбекистон терма жамоаси сафида Рио—2016 Олимпиадаси совриндори бўлганлардан Фазлиддин Ғоибназаров ҳамда Рустам Тўлагапов АҚШга бориб, профессионал шартнома тузишга муваффақ бўлганди. Улар ҳозиргача проф рингга чиқиб ҳам улгурган.
Изоҳ (0)