Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида Аҳмадбой (Аҳмад Турсунбоев) ва унинг шерикларига нисбатан ҳукм эълон қилинди.
Аҳмадбой Жиноят кодексининг бир неча моддалари бўйича айбдор деб топилди ва умумий ҳисобда 13 йилга озодликдан маҳрум этиш, 1 йил давомида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси билан жазоланди, шунингдек, унга 52 миллион сўм жарима солинди.
Айни вақтда, Аҳмадбойга нисбатан амнистия тўғрисидаги қарор қўлланилиб, озодликдан маҳрум этиш жазоси ўталмаган муддати тўртдан бир қисмига қисқартирилди. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўталади. Жазони ўташ муддати 2016 йил 16 июндан бошланган, деб эълон қилинди.
Хабар тўлдирилмоқда
Изоҳ (0)