20 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Чилининг янги тайинланган элчиси Родриго Хосе Ньетони қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қароргоҳи Москвада жойлашган элчи ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқларини топширди.
Суҳбат асносида Ўзбекистон – Чили ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ривожи кўриб чиқилди.
Элчига 26–27 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиш режалаштирилаётган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш таклиф этилди.
Изоҳ (0)