Боғча тарбиячиларининг дунёқарашини имкон қадар тезроқ ўзгартириш — Президент Шавкат Мирзиёевнинг энг катта ташвишларидан биридир. Бу ҳақда у Бухоро шаҳридаги 54-мактабгача таълим муассасасига ташрифи давомида айтиб ўтди.
Шавкат Мирзиёевнинг боғчага ташрифидан лавҳалар «Ўзбекистон 24» телеканали орқали намойиш этилди. Президент матбуот хизматининг қайд этишича, ушбу боғчада тажриба тариқасида қисқа муддатли бошланғич ривожлантириш маркази ташкил этилган бўлиб, Давлат раҳбарига унинг фаолияти ҳақида маълумот берилган.
Дунёқарашимизни ўзгартира оламизми-йўқми? Ота-онанинг беролмаганини бера оламизми, йўқми? Ота-она ўз йўлига, жамият рози бўладими-йўқми?ЎзАнинг қўшимча қилишича, Президент мазкур муассасани вилоятдаги боғчалар учун методик тажриба алмашиш марказига айлантириш, соҳани етук мутахассислар билан таъминлаш, хусусан, педагогика коллежини тугатган ёшларни қайта тайёрлов курсларига юбориб, уларни болалар боғчаларига ишга жойлаштириш юзасидан топшириқлар берган.Ҳамма ҳар хил методик услуб билан болаларни тарбия қиляпти. Муассаса бор, тарбия эса йўқ. Болалар бу ерда шунчаки вақтини ўтказяпти.
Мен энг катта ташвишим — буни такрор ва такрор айтяпман — тарбиячиларнинг дунёқарашини тезроқ ўзгартиришдир.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)