Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирида рўй берган оилавий жанжал оқибати аянчли тугади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
18 февраль, соат 11:30 ларда Ниёзбек йўли кўчаси, 29-уйда яшовчи, 1978 йилда туғилган Омилбек Ҳамидов можаро асносида акаси, 1977 йилда туғилган Ойбек Ҳамидовга пичоқ уриб, жароҳат етказди.
Ойбек Ҳамидов касалхонага ётқизилди. Омилбек Ҳамидов эса қўлга олинди.
Изоҳ (0)