Бурятиянинг уч нафар фуқароси ва бир нафар ўзбекистонлик аёл хорижликларни Россия ҳудудида ноқонуний ушлаб туриш ва улардан мажбурий меҳнатда фойдаланганликда айбланмоқда. Бу ҳақда UZ24 Бурятия прокуратураси матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Аниқланишича, жиноий гуруҳ аъзолари 2015 йили 11-нафар хорижликнинг Россия ҳудудига ноқонуний кириб келишини ташкил этган ва уларни Байкалбўйи ҳудудидаги Турунтаево қишлоғида жойлашган ишлаб чиқариш базаларининг хўжалик иншоотларига жойлаштирган.
Бундан ташқари 2016 йилнинг март-июль ойлари давомида Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг 16 нафар фуқаросини уларнинг паспортини олиб қўйган ҳолда ноқонуний ушлаб турган. Жиноятчилар уларни фақат егулик эвазига текстил фабрикасида ишлашга мажбурлаган, турли қийноқ, психологик ва жисмоний зўрлик ишлатган.
Мазкур жиноий иш материаллари яқин вақт ичида кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)