• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зокиржон Алматов: Ислом Каримов билан ёнма-ён туриб ишлаганимдан Аллоҳга шукурлар қиламан

    Собиқ ички ишлар вазири, генерал-полковник Зокиржон Алматов Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов борасидаги хотиралари билан бўлишди, деб хабар берди «IslomKarimov.uz».

    Фото: «IslomKarimov.uz»

    Фото: «IslomKarimov.uz»
    Очиғи, мен шундай улуғ инсон, Ислом Каримов раҳбарлигида ёнма-ён туриб, ҳамфикр бўлиб ишлаганимдан аввало Аллоҳга шукурлар қиламан.

    Умуман, Ислом Абдуғаниевич ҳақида жуда ҳам кўп ёзилган ва умид қиламанки, ҳали жуда ҳам кўп ёзилади. Унинг ҳар бир куни эрта билан мендан телефон орқали ахборот олиш билан бошланар эди. Ҳар кунги ахбороти мендан оператив вазиятда мамлакатдаги тинчлик осойишталикка шу билан биргаликда содир этилган жиноятларга ҳам катта аҳамият берар эдилар.

    У кишининг ҳар бир сўзи кечагидек эсимда: «Зокиржон билиб қўй, мамлакатда тинчлик-осойишталикни ўрнатмасдан туриб, кўзлаган мақсадларга эришиб бўлмайди. Менинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг асосий вазифаси ана шу мамлакатда тинчлик осойишталикни ўрнатиш».

    Эсимда, 1991 йиллар мустақиллигимизнинг илк йиллари тинчлик, осойишталик, ёш ҳали мурғак давлатимиз жуда катта хавф-хатарлар остида эди.

    Муқаддас ислом динимизни ниқоб қилиб, мамлакатимизга ҳар хил миссионерларнинг кириб келиши, уларнинг асосий мақсадлари вазиятни издан чиқариш, ёшларимизни тўғри йўлдан оздириш, уларни ҳар хил диний оқимларга аъзо қилиш, Ислом байроғини ниқоб қилиб, халқни қўзғолонга даъват қилиш эди. 1991 йилда Наманган, Фарғона, кейинчалик Андижондаги воқеаларни эслайлик.

    Мамлакатда ҳар хил партиялар ва ҳаракатларнинг пайдо бўлиши («Эрк» партияси, «Бирлик халқ ҳаракати» ва бошқалар). Баъзи бир буюк давлатларнинг таъсирида бўлган ана шундай партия ва ҳаракатларнинг давлатимизни ичидан емириш, рухсат этилмаган митинг ва намойишлар ўтказишга уринишлар. 1992 йил январида Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасидаги воқеалар шулар жумласидандир.

    Уюшган жиноятчиликнинг тинчлик-осойишталикка, оператив вазиятга таъсири катта эди. Ҳар кунги оператив маълумотлар 50—60 босқинчилик, талончилик, қотиллик, ҳар куни 50 тагача автомашинани ўғирлаш. Рэкет ва бошқа оғир жиноятлар, айниқса, 1991 йилнинг охирларида мамлакатда қайд этилар эди. 1991 йилнинг охирларида мамлакатда буғдой-ун маҳсулотларининг тақчиллигини юзага келиши давлат захирасида бор-йўғи бир ҳафтага етадиган буғдой, ун маҳсулотлари қолган эди. Юзага келган ана шундай вазиятлар манаман деган ҳар бир раҳбарни довдиратиб қўйиши, тинчлик-осойишталикни издан чиқариши мумкин эди. Ана шундай мураккаб вазиятларда Ислом Абдуғаниевич ўзининг командаси билан метиндек ирода, мардлик, жасурлик кўрсатиб мамлакатни оғир вазиятлардан олиб чиқдилар.

    Булардан ташқари, Ўзбекистонда ёвуз ниятлари амалга ошмаган манқурт кимсалар эътиборини қўшни Тожикистонга қаратдилар. 1992 йилда Тожикистонда қалтис вазият юзага келди. У ерда фуқаролар уруши бошланди. Минглаб оилалар уй-жойларини ташлаб қўшни давлатларга кўчиб кета бошладилар. Ўн минглаб Тожикистон фуқаролари Ўзбекистонда қўним топдилар. Ўша оғир дамларда, шахсан Ислом Абдуғаниевич кўрсатмасига асосан уларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

    Тожикистондаги ушбу урушда бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлди. Мамлакат иқтисодиётига жуда катта зарар етказилди. Қўшни республикадаги аҳвол Ислом Абдуғаниевични бефарқ қолдирмади. Унинг шахсан топшириғига асосан Тожикистонга беғараз ёрдам кўрсатила бошланди.

    Ҳаммамизга маълумки, Ислом Каримов бир неча бор Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон ҳамжамияти мамлакатларига мурожаат этиб, уларни Тожикистондаги вазиятни барқарор этишга чақирдилар ва бунинг уддасидан чиқдилар. Охир-оқибатда, Тожикистоннинг бирлиги сақлаб қолинди. Ислом Абдуғаниевич ана шундай раҳбар, буюк инсон эди.

    Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, Президент обрўси — бу мамлакатимиз, халқимиз обрўси. Шунинг учун биз Ислом Абдуғаниевичнинг шогирди, Президентимиз Шавкат Миромоновичга елкадош бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб мўлжалланган марралар сари илдам боришимиз лозим. Халқимизнинг «Бирлашган ўзар — бирлашмаган тўзар» деган мақолига амал қилишимиз керак. Аллоҳ бизга мададкор бўлсин.

    Зокиржон Алматов, Собиқ ички ишлар вазири

    19.02.2018, 12:11   Изоҳ (0)   98709
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёшлар иттифоқидан янги лойиҳа: «Мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишга тайёр тур»

    19.02.2018, 12:10

    «Тошкент—Андижон—Ўш—Иркештом—Кошғар» коридори 25 февралдан ишга тушади

    19.02.2018, 11:48

    Ўзбекистон фуқаролари Олий Мажлисга жамоавий мурожаат қилиши мумкин бўлади

    19.02.2018, 11:44

    Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда

    19.02.2018, 11:34

    Ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш қайта бошланди

    19.02.2018, 11:12

    Аҳмадбойнинг куёви Олмос Қўчқоров: «Эски тизимдаги тергов тазйиқлари сабаб ҳамма нарсани бўйнимга олганман» (видео)

    19.02.2018, 10:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотлар тарқатилиши олди олинади

    Ўзбекистон | 12 август, 13:45

    Эронда аёл 11 нафар эрини ўлдирганликда айбланди

    Дунё | 12 август, 13:19

    Зеленский Россия армияси назоратидаги ҳудудлардан воз кечишга тайёр — The Telegraph

    Дунё | 12 август, 12:59

    Ҳимолай тоғларининг 97 та чўққисига чиқиш бепул бўлади

    Дунё | 12 август, 12:45

    “Барселона” президенти 2025 йилги “Олтин тўп” ғолиби ким бўлиши кераклигини айтди

    Спорт | 12 август, 12:40

    Ўзбекистондаги иккита дор йўли фаолиятига қатъий тақиқ қўйилди

    Ўзбекистон | 12 август, 12:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.