19 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз миссиясини якунлаётган Малайзия фавқулодда ва мухтор элчиси Дато Нораини бинти Абд Ҳамидни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболли йўналишлари, қатор долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.
«Учрашувда туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилганидек, Малайзия фуқаролари учун 2018 йил 10 февралдан эътиборан 30 кунгача визасиз тартиб жорий этилиши ҳамда ‘Тошкент – Куала-Лумпур – Тошкент’ йўналишида тўғридан-тўғри авиарейслар Малайзиядан туристик оқимларнинг янада кўпайиши, жумладан Самарқанд ва Бухоро исломий ёдгорликларида зиёрат ҳажми ошишига хизмат қилади», — дейилади хабарда.
Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаётгани муносабати билан элчига икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳор этилди.
Изоҳ (0)