Туркия қишлоқ хўжалиги вазирлиги шаҳардан қишлоққа кўчиб ўтишга тайёр аҳоли учун махсус дастур ишлаб чиқди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Кўчиб ўтишга рози бўлган оилалар учун 300 та қўй таклиф этилмоқда.
Вазирлик аҳолининг шаҳарга миграцияси кўламини баҳолаб ва қишлоқ жойлари умуман аҳолисиз қолиши хавфи туфайли шундай чора таклиф қилди.
Янги фермерларнинг асосий харидори давлат бўлади ва қўйларни қулай нархларда сотиб олади. Давлатдан олинган 300 та қўй учун қарзни қўзичоқлар тариқасида қайтариш ёки келган тушумдан ҳисоб-китоб қилиш мумкин.
Шунингдек, қишлоққа кўчиб келганларни қўллаб-қувватлаш учун ипотека кредитлари, ижтимоий ва тиббий суғурта ажратилади, ем, дори-дармон билан таъминланади, зарурият туғилганда ветеринар хизмати кўрсатилади.
Изоҳ (0)