Британиянинг Кент графлигида яшовчи Жеймс Хилл ўзининг боғидан мушуксимон акулани топиб олди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Мушуксимон акула топилганида Хилл ўз ошхонасида қаҳва тайёрлаётган бўлган ва бу ҳақида унга отаси айтган.
Уларнинг фикрича, йиртқич балиқ боғда балиқчи қуш ёки қорабузов қуши сабабли келиб қолган бўлиши мумкин. Қуш ўз ўлжасини ушлаб тура олмай, тушириб юборган.
Эркакнинг таъкидлашича, узунлиги салкам 60 сантиметр келадиган акула топилганида ўлик ҳолда бўлган.
Мушуксимон акулалар одамларга хавф туғдирмайди ва Атлантика океани, Ўрта Ер ҳамда Қора денгиз сувларида яшайди.
Изоҳ (0)