ИШИД гуруҳи Доғистоннинг Кизляр шаҳридаги ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Бу ҳақда Reuters террорчилар назорати остидаги ОАВларга таяниб маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Таъкидланишича, террорчилар ўз баёнотига далил тақдим этмаган.
18 февраль куни Кизляр шаҳрида маҳаллий фуқаро ўт очди. У тўрт кишини отиб ўлдирди, жароҳат олган яна бир аёл касалхонада вафот этди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)