2017 йили Россиянинг 4,5 миллиондан ортиқ фуқароси суд ижрочилари томонидан қарзнинг мажбурий ундирув чораси сифатида тақиқ қўллангани сабабли хорижга қўйилмади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ўтган йил давомида мамлакат суд ижрочилари федерал хизмати томонидан қарздорларнинг Россиядан чиқишини вақтинчалик чеклаш тўғрисида салкам 3,4 миллион қарор чиқарилди. 2016 йили бу кўрсаткич 2,3 миллион қарордан иборат бўлганди.
Йил бошида амалда бўлган қарорларни ҳам инобатга олганда, 2017 йили ФХХ чегара хизмати ижросида 4,5 миллион қарор бўлган. Бу 2016 йилга нисбатан 48 фоизга кўп (3 миллион қарор).
Изоҳ (0)