АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Carney эсминеци 17 февраль, шанба куни Босфор бўғозидан ўтиб, Қора денгизга кирди ва у ерда Росс эсминецига қўшилди. Бу ҳақда 6-флот матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Қора денгизга бир йўла икки кемани юбориш қарори олдиндан қабул қилинган ва бирор ҳолатга муносабат билдиришни кўзда тутмаган. Биз бу стратегик муҳим минтақада ўзимиз танлаган вақт ва суръатда ишлаймиз», — таъкидлади Carney командири, вице-адмирал Кристофер Грэди.
Маълумот учун, Қўшма Штатларнинг икки кемаси Қора денгизда бир пайтда охирги бор 2017 йил июлида, АҚШ ва Украинанинг Sea Breeze машғулотлари чоғида бўлганди.
Изоҳ (0)