Эронда Aseman Airlines авиакомпаниясининг ATR 72-500 самолёти ҳалокатга учради. Унинг бортида 66 киши, жумладан, 6 нафар экипаж аъзо бор эди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Теҳрондан Эрон жануби-ғарбидаги Ясуж шаҳрига йўл олган ҳаво кемаси Исфаҳон вилоятининг Семиром шаҳри яқинида қулади.
Лайнер парвоз қилганидан тахминан 50 дақиқа ўтиб радарлардан ғойиб бўлганди.
Самолёт қулаган Падена тоғли ҳудудида кучли туман кузатилмоқда. Бу вертолётлар қидирув олиб боришига халақит бермоқда.
Изоҳ (0)