Курд ҳарбий тузилмалари Африн шаҳри ва Туркия билан чегарадаги туманларда бир неча маррани Сурия армиясига топширади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Firat агентлигига кўра, ҳукумат қўшинлари бўлинмалари Афринга яқин 48 соат давомида киритилиши мумкин. Бу ҳақдаги келишувга томонлар Алеппода ўтказилган музокаралар якуни бўйича эришди.
Курдлар Дамашқдан турк ҳарбий-ҳаво кучлари ҳужумига дуч келаётган Афринни ҳаводан ҳимоя қилишни ҳам талаб этди.
Изоҳ (0)