Венесуэлада енгил моторли Cessna самолёти турар жойга қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат фуқаро мудофааси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Қутқарувчиларга кўра, самолёт бортида икки киши бўлган. Учувчи омон қолди ва касалхонага етказилди.
Ҳаво кемаси Сьюдад-Боливар шаҳридаги уйга қулади ва ёнғин келтириб чиқарди. Вайрон бўлган уй бекаси жабрланмади.
Изоҳ (0)