АҚШнинг Флорида штати Форт-Лодердейл шаҳрида ўз Instagram’ида ўша штатдаги Броуард округи ҳудудидаги бир нечта мактабларда қотилликлар содир этиш билан таҳдид қилган ўспирин ҳибсга олинди, деб ёзади «ТАСС».
Йигитча қилмишига афсусланиб, ўз қариндошини қўрқитиб қўйиш мақсадида ҳазиллашмоқчи бўлганини даъво қилган.
Ўспирин учинчи даражали оғирликдаги қонунбузарликни амалга оширганликда айбланиши мумкин. Паркленд шаҳридаги мактабда содир бўлган қотилликни ҳисобга олиб, шериф бошқармаси таҳдидлар муаллифларини қонун доирасида шафқатсиз жазолашга ваъда бермоқда.
Изоҳ (0)