Пхёнчхан Олимпиадасининг очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини кўтариб чиққан Комил Тўхтаев гигант слалом беллашувларида чиқиш қилди.
Олимпиадада 17-ўринни эгаллаган Миша Ге Жаҳон Чемпионатида натижасини яхшилаши ҳақида айтди
Тоғ чанғисини спорт турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Тўхтаев илк уринишида 1:17,72 вақтли натижа кўрсатди ва 60-ўриндан жой олди. Унинг иккинчи уриниши эса 1:18,72 бўлди.Гигант слаломда жами 75 нафар спортчи иштирок этганди. Комил Тўхтаев улар орасида 52-поғонани қўлга киритди. Тоғ чанғисининг мазкур турида чемпион бўлган австралиялик Марсель Хишер ўзбекистонлик спортчидан 17,95 сония тезроқ ҳаракат қилганди.
«Оламспорт» нашрининг хабар беришича, Тўхтаевнинг навбатдаги чиқиши 22 февраль куни бўлиб ўтади. 21 ёшли спортчи Yongpyong Alpine Centre спорт мажмуасида тоғ чанғисининг слалом турида ўз омадини синаб кўради.
Изоҳ (0)