Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари кетма-кет икки кун Сергелида лойга ботиб қолган Lacetti’ларни «қутқарди». Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
14 февраль куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг «1050» тезкор рақамига Lacetti автомашинаси Сергели туманидаги «Чортоқ» маҳалласида лойга ботиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган. 15 февраль куни эса худди шундай вазият Сергелининг бошқа — «Олмазор» маҳалласида юз бергани ҳақида янги хабар келган.
«Ҳар иккала вазиятда ҳам қутқарув отряди тезкорлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ёрдамида автомашина ҳайдовчисига ёрдам кўрсатди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)