BMW автомобилсозлик компанияси Х4 кроссоверининг иккинчи авлодини тақдим этди. Автомобилнинг оммавий премьераси март ойида Женевадаги автосалонда бўлиб ўтади, деб хабар берди «Ведомости».
Беш ўриндиқли Х4 кроссовери Х3 асосида қурилган бўлиб, агрегат ва электрон тизимларида ўхшашлик бор
Иккинчи авлод ўзидан олдинги моделдан 81 миллиметрга узунроқ (4752 мм), 37 миллиметрга кенгроқ (1918 мм) ва 3 миллиметрга пастроқ (1621 мм)
Кроссовер кузовининг купесимон аэродинамикаси анча яхшиланган, қаршилик коэффициенти 0,30 га тенг
Моделга 360 от кучига эга 6 цилиндрли двигатель ўрнатилган бўлиши мумкин. Шунда Х4 100 километр/соатга 4,8 сонияда эриша олади
Янги модель ўзидан олдинги аждодидан 50 килограммга енгилроқ
Орқа ўриндиқ аввалгидек 40:20:40 нисбатда йиғилади, юкхона 25 литрга кенгайган
Мультимедиа тизимини овоз ёки имо-ишора буйруқлари орқали бошқариш мумкин
Орқа ўриндиқда ўтирадиган йўловчилар оёқлари учун майдон 27 миллиметрга кенгайтирилган
Изоҳ (0)