Yandex Тахi 16 февралда ўзининг ҳайдовчисиз автомобиллари синовини намойиш этди. Синовлар Москванинг серқатнов кўчаларида бўлиб ўтган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Видеода кўринадики, машина светофор чироғини, у ҳайдовчига кўринмаган ҳолатда ҳам, кўра олади. Шунингдек, автомобиль тезликни туширмаган ҳолда йўл бўйлаб кетаётган йўловчиларни четлаб ўта олади, кенг ва тор йўлларда турли тезликда ҳаракатлана олади. Шу билан бирга, машина ўнг томондан пайдо бўлган тўсиқни ўтказиб юбориш керак бўлганда, уни тез пайқайди.
Эълон қилинган видео тўрт марта тезлаштирилган, шунинг учун машина тез ҳаракатланаётгандек таассурот қолдиради. БИроқ спидометрда кўринадики, унинг бир қаторли йўлдаги тезлиги 25 км/соат, икки қаторлида эса 33 км/соатни ташкил қилган.
Изоҳ (0)