Сув таъминоти ва канализация хизматларини кўрсатувчи «Сувоқава» ва «Сувсоз» давлат унитар корхоналари 2852 та контролёрлар штат бирлигини қисқартиради. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси штати эса шунча миқдорга (1262 давлат инспектори, 939 давлат ижрочиси ва 651 бошқа ишчи) кўпаяди. Бу Президентнинг «Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашда прокуратура органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган, деб ёзади «Газета.uz».
Фармонга мувофиқ, 1 мартдан турар-жой объекти манзили бўйича рўйхатга киритилган вояга етган фуқароларнинг барчаси энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва канализация бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлаш мажбурияти бўйича масъул бўлади. Бу энергия ресурсларини етказиб бериш ҳамда сув таъминоти ва канализация хизматларини кўрсатиш бўйича янгиланган шартномаларга киритиб қўйилади.
Бюрога, шунингдек, истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурсларидан қарздорликни ёпиш учун ҳар ойда истеъмолчиларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобварақларидан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробаридан ошмайдиган суммани тортишувга ўрин қолдирмайдиган тарзда ечиб олиш ҳуқуқи берилди.
Изоҳ (0)