Самарқанд шаҳридаги Боку кўчасида юз берган оилавий жанжал оқибати аянчли тугади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Қўшрабод тумани, Булоқбоши маҳалласида рўйхатда туриб, вақтинча юқоридаги манзилда истиқомат қилаётган коллеж ўқувчиси, 1999 йилда туғилган М.Т. можаро давомида бувиси ва тоғасига пичоқ уриб, воқеа жойидан яширинди.
Буви ва тоға касалхонага ётқизилди. Кўрилган чоралар натижасида М.Т. қўлга олинди.
Изоҳ (0)