АҚШ президенти Дональд Трамп 100 минг доллар, йиллик маошининг 25 фоизга яқинини Транспорт департаментига ўтказди. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот котиби Сара Сандерс бринфингда маълум қилди, деб ёзади ForumDaily.
«Бугун президент 2017 йилнинг тўртинчи квартали учун маошини барбод бўлаётган инфратузилмамизни қайта тиклаш ва модернизация қилиш учун Транспорт департаментига ўтказди», — деди у.
Брифингда чиқиш қилган Транспорт департаменти раҳбари Элейн Чао Трамп томонидан имзоланган чекни бошқарма номидан қабул қилди.
Унинг сўзларига қараганда, бу маблағлар «Инфрагрант» грант дастурига йўналтирилади. Дастур ўта муҳим инфратузилма лойиҳалари билан шуғулланади.
Изоҳ (0)