• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз фарзандини сотиш ҳолатларини қаттиқ қоралади

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси охирги пайтларда кўпайиб кетган ўз фарзандини пуллаш ҳолатлари ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Идора расмий сайтида эълон қилинган мақолани тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    «Дарҳақиқат, сизлар (фарзандлар) жаннат райҳонларисиз»

    (Умар ибн Абдулазиз ривояти). 

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ақроъ ибн Ҳорис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб қолди. У зот (невараси) Ҳасан ёки Ҳусайнни ўпаётган эдилар. Ақроъ «Менинг ўн нафар фарзандим бор улардан бирортасини ўпмаганман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким раҳм қилмаса, раҳм қилинмайди», дедилар».

    Аллоҳ таоло ато этган неъматларнинг ичида бири борки, у бўлмаса, инсоннинг, хоссатан, болажон ўзбек халқининг уйида қувонч бўлмайди. У – фарзанд неъматидир. Ана шу неъмат халқ ифодасида «Болали уй бозор – боласиз уй мозор», деб таърифланади.

    Бироқ Аллоҳ таоло ушбу неъматни ҳаммага ҳам ато қилавермайди. Баъзиларни кўп йиллар кутдириб кўз ёшларини қонга айлантириб, ана ундан кейин беради. Баъзиларни эса буткул «тирноқ»қа зор қилиб қўяди. Бошқалари эса шундай буюк неъматнинг қадрига етмайди.

    Куни кеча daryo.uz сайтида уч нафар аёл 20 кунлик чақалоқни сотмоқчи бўлаётганда қўлга олингани ҳақида хабар берилди. Ундан бир оз олдин турли сайтларда янги туғилган чақалоғини сотмоқчи бўлган ота-она қамалгани, 24 ёшли она 4 ёшли, 23 ёшли она 3 ёшли қизчасини, яна бир эри ташлаб кетган 30 ёшли аёл бир неча ойлик чақалоғини «боқа олмайман» деб сотмоқчи бўлгани ва 16 ёшли ўзи ҳали гўдак бўлган она ҳам ўз фарзандини сотишга уринган вақтда қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

    Аслида одам савдоси ҳамма замонларда энг ўткир муаммолардан бири бўлиб келган. Бироқ бу иллат бизнинг ўзи емай боласига едирган, ўзи киймай боласига кийдирган болажон халқимизда ҳеч қачон бўлмаган. Аксинча, халқимиз оғир даврларда ҳам бошқа миллатларнинг 400 мингдан ортиқ фарзандини бағрига олиб, меҳрини бериб катта қилган. Ҳозир эса баъзиларга ўзи дунёга келтирган фарзанди ҳам ортиқчалик қилаётганга ўхшайди. Нима халқимиз ўша вақтларда Аллоҳ таолонинг «Розиқ» – «Ризқ берувчи» сифатига ишонган-у, биз моддиятга шу қадар берилиб кетганимиздан ишонмай қўйдикми?

    Аллоҳ таоло Анъом сурасининг 151-оятида: «Келинг, Раббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб бераман: «Унга ҳеч нарсани ширк келтирманг! Ота-онангизга яхшилик қилинг. Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз... Фаҳш – бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашманг... «Ушбуларни сизга амр қилдикки, шояд ақл юрицангиз», –  деб айт», дея марҳамат қилади.

    Дарҳақиқат, жоҳилият даврида одамлар фарзандларини «боқа олмайман» деб ўлдириб юборар эди. Энди эса маърифат-маданият чўққисига чиққан даврга келиб ўша баҳона билан сотишга ўтиб олишдими?! Ахир Аллоҳ таоло «уларни ҳам ризқини Ўзимиз берамиз» демоқда-ку! Бу ҳодисалар одамларимизнинг асл миллийлигидан нақадар узоқлашгани ва уларнинг диний саводи устида ҳали кўп меҳнат қилишимиз кераклигидан далолат беради.

    Бунинг яна бир сабаби эса ўйламасдан зинога қўл уриб, ҳомиладор бўлиб қолишдир. Сўнг улар бу шармандаликни беркитиш учун фарзандини ё кўчага ташлаб кетиш ёки сотиб юбориб, ундан қутулишгача етиб боради. Аллоҳ таоло юқоридаги оятда «Фаҳш – бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашманг», деб уларнинг ёмон оқибатидан огоҳлантирмоқда.

    Номусини бой берган аёлнинг жамиятда ҳеч қандай қадр-қиймати қолмагани каби фарзандини сотган аёлнинг ҳам  бағрида бир ўпирилиш бўлади ва уни у кейин юзта эрга тегиб чиқса ҳам, мингта бола туғса ҳам тўлдира олмайди – бағри бўм-бўш бўлиб тураверади.

    Фиқҳий китобларнинг «Савдо-сотиқ» бобида шундай масала келади: «Ҳур – озод инсонни сотиш қатъиян мумкин эмас. Чунки инсон сотиладиган нарса эмас. Озод инсоннинг устидан эгалик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Зеро, Аллоҳ таоло Исро сурасининг 70-оятида: «Батаҳқиқ, Биз бани одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик», деб марҳамат қилади. Бирор киши шундай савдо қилса ҳам, унинг савдоси ботил бўлади», деб айтилади.

    Ислом дини ҳур одамнинг савдосини бирор ҳолатни мустасно қилмасдан мутлақо ҳаром қилган. Зеро, Аллоҳ таоло азизу мукаррам қилиб қўйган инсонни хор қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу ишлар эса гуноҳи азимдир. Ҳар бир иш учун эртага жавоб берилади. У кунда эса «Ким раҳм қилмаган бўлса, раҳм қилинмайди». Аллоҳ таолодан уларга тавфиқ беришини сўраймиз.

    15.02.2018, 09:25   Изоҳ (0)   13499
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Москва вилоятида газ баллони портлаши оқибатида 4 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди, бир киши ҳалок бўлди

    15.02.2018, 08:54

    Россияликларни ўлдирган «GTA тўдаси» аъзолари Ўзбекистонда ҳарбий тўнтаришни режалаштирган

    15.02.2018, 08:51

    Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг янги тизимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди

    15.02.2018, 08:25

    Шавкат Мирзиёев: Хусусий боғча учун яхши жойдан ер, бино ва имтиёзли кредит олиб, кейин бошқа мақсадда фойдаланаман, деган хомхаёл билан юрганлар бор

    15.02.2018, 08:00

    Тошкент шаҳрида 13 февраль куни одам ташиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 400 дан ортиқ ҳолат қайд этилди

    14.02.2018, 22:43

    Ўзбекистонда 15 февраль кунги об-ҳаво: туман, ёмғир ва вақти-вақти билан қор

    14.02.2018, 21:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.