Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси, Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти ИИБ ходимлари томонидан 20 кунлик чақалоқни сотаётган фуқаролар жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Trend

Фото: Trend

1980 йилда туғилган, (оилали, 4 нафар фарзанди бор) Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи С.Р. ўзининг 2018 йил 2 январда туғилган қизини Фарғона вилояти Боғдод туманида яшовчи (1975 йилда туғилган) У.Х. ва Риштон туманида яшовчи (1983 йилда туғилган) Н.С.лар билан тил бириктириб, 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулга сотаётган вақтида аниқланиб, далилий ашёлар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан ички ишлар органлари ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Россияда мушакбозликдан келиб чиққан ёнғин, Лондонда 12 минг одам ўлимига сабаб бўлган «Буюк смог» ва Москвадаги Нажоткор Масиҳ черковининг портлатилиши. Кун хроно...
Дунё
Доғистонда Каспий денгизи қирғоқларида 2500 та ўлик тюлен топилди (видео)
Маҳаллий
Самарқанд аэропорти вақтинча ёпилди