1970 йил Нурота (Навоий вилояти)да туғилган Шаҳодат Улуғ (Улуғова) 13 йилдан буён Нидерландия пойтахти Амстердамда яшайди, деб ёзади «Сенсорика».
Адиба «Дўмбира», «Номи Ҳабибим», «Ғаниматим» қиссалари муаллифи. Шаҳодат Улуғнинг «Жайҳун эпкинлари ёхуд Жалолиддин Мангуберди қиссаси» номли романи 2014 йилда «Янги аср авлоди» нашриётида чоп этилгач, бу асар кўплаб адабиёт ихлосмандлари китоб жавонларидан ўрин олди. Қолаверса, мазкур роман 2015 йилда Лондон халқаро адабиёт фестивалида алоҳида эътироф этилиб, муаллиф сертификат билан тақдирланди. Бугунги кунда китоб Европанинг қатор тилларига таржима қилинмоқда ҳамда Туркияда бадиий фильм суратга олиш учун сценарий тайёрлаш жараёни давом этаяпти.
Изоҳ (0)