2017 йилда Ўзбекистонда поезднинг одам билан тўқнашиши ҳолатлари 22 марта кузатилган, 19 киши ҳалок бўлган, 3 киши жароҳат олган. Бу ҳақда «Газета.uz» «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга таяниб хабар бермоқда.
Ўз эҳтиётсизлиги туфайли ҳалок бўлганлар — саккиз киши. Яна етти киши ўзини поезд тагига ташлаган.
Ўтган йилда, шунингдек, поездларнинг йирик шохли қорамолларни босиб кетиши билан боғлиқ 48 та ҳолат юз берган.
Йил давомида поездга тош ва бошқа оғир буюмларни отиш ҳолатлари 39 марта кузатилган, шулардан 14 таси Афросиёб тезюрар поезди билан содир бўлган. Бундай қоидабузарликлар асосан мактаб ўқувчилари ва маст одамлар томонидан содир этилади.
Изоҳ (0)