Нидерландиялик астроном «Космос-1860» ва «Космос-1412» номли эски совет йўлдошларини суратга олди, деб ёзмоқда «Hi-tech Mail.ru». Улар «УС-А» сериясига киради.
«УС-А» сериясидаги совет сунъий йўлдошлари денгиз разведкаси билан шуғулланади ва 33 тани ташкил қилади. Улар 1965—1988 йилларда учирилган. Аппаратларнинг ҳар бири реактор билан жиҳозланган. Аппарат ўз хизмат муддатини ўтаб бўлгач, хавфни камайтириш мақсадида реакторлар Ернинг юқори орбитасига чиқариб ташланади. Ядро реакторларидан фойдаланилишига йўлдошнинг асосий қисми бўлган радарлар учун қуёш қурилмалари томонидан ишлаб чиқариладиган энергиянинг етишмаслиги асос қилинган.
Изоҳ (0)