Илон Маскнинг Space Х компанияси 6 февралда энг оғир Falcon Heavy элтувчи ракетасида Tesla Roadster электрокарини космосга учирди. Машинага ўрнатилган камералар уни 8 февралга қадар тасвирга олди, кейин эса улар ўчирилди, деб ёзмоқда TJournal.
Космосдаги Tesla турли муносабатларга сабаб бўлди. Хусусан, Маск ўз ҳаракати билан Ернинг текислиги ҳақидаги назарияни йўққа чиқарди, чунки унинг думалоқлиги электрокардаги камера орқали аниқ кўриниб турди.
Бироқ Ернинг текислиги назарияси тарафдорлари Илон Маскка ишонмади. Мазкур назария тарафдорлари ракета учирилганидан сўнг Falcon Heavy билан боғлиқ хабарларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга чақирган.
Ернинг текислиги тарафдорлар Халқаро конференциясининг ташкилотчиси Марк Саржентнинг фикрича, Space Х ракета парвозини шундай уюштирдики, натижада Ернинг аслида текис эканлиги кўринмади. Унинг сўзларига кўра, ракета парвозининг ҳақиқийлигини ҳам исботлаш керак бўлади.
Изоҳ (0)