Аввалроқ Space Х компанияси томонидан Канаверал бурнидан учирилган Falcon Heavy ракетасининг марказий тезлаткичи қўна олмасдан, парчаланиб кетди, деб ёзади «Газета.ru».
Парвознинг тўғридан-тўғри трансляцияси чоғида марказий тезлаткич блок билан алоқа йўқолиб қолди.
Хабарларга кўра, қўнишда тезлаткични тормозлаши керак бўлган учта двигателнинг иккитаси ишламай қолган. Шу туфайли у 480 км/соат тезликда сувга учиб кирган.
Аммо Falcon Heavy’нинг қолган иккита тезлаткичи муваффақиятли тарзда ва бир вақтда Ерга қўнди, улар олдин ҳам фойдаланилган эди.
Изоҳ (0)