NASA мутахассислари Вашингтон университети олимлари билан ҳамкорликда углеводородли сувларни тадқиқ қилиш учун сувости кемаси яратиш устида иш олиб бормоқда. Яқин 20 йил ичида сувости кемаси Сатурннинг йўлдошига учирилиши мумкин. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Тадқиқотчилар криоген лабораторияси ёрдамида Титандаги шароитларни яратган. Синовлар жараёнида камерага таркибида метан ва этан бўлган суюқлик аралашмаси қўшилган. Бу аралашмага қизитувчи картриж туширилган. Картриж сувости кемасидан чиқадиган иссиқликнинг гидродинамик хусусиятларга қандай таъсир қилишини тушунишга ёрдам бериши керак бўлган.
Шунингдек, олимлар махсус видеокамера ва оптик ускуна ҳам яратган. Оптик қурилма паст ҳарорат ва юқори босимда ишлай олади.
Изоҳ (0)