Биньямин Нетаньяху 13 февраль кунги телевидение орқали мурожаатида полициянинг унга қарши икки иш юзасидан айблов эълон қилиш бўйича тавсиясига қарамасдан Исроил бош вазири лавозимида қолишини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бош вазир эканлигимдан буён менга доим ҳужум қилишган, менга қарши 15 та текшириш ўтказилган. Ўшанда бу ишларнинг барчаси натижасиз якунланган, демократик мамлакатда бу тавсияномаларнинг ҳеч қандай қиммати йўқ. Бу сафар ҳам ҳаммаси натижасиз якун топади», — деди вазир.
Исроил полицияси 13 февраль, сешанба куни Нетаньяху адвокатларига вазирга қарши унинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш юзасидан суриштирув олиб борилаётган икки иш бўйича айблов илгари суриш тавсияномаси билан чиқишини маълум қилган.
Изоҳ (0)