Silverstone кимошди уйи 1969 йилда ишлаб чиқарилган Dodge Charger автомобилини сотувга қўяди. Мазкур автомобиль бунга қадар актёр Брюс Уиллис ва Jamiroquai гуруҳининг солисти Жей Кейга тегишли бўлган. Купенинг нархи 50—60 минг фунт стерлингга баҳоланмоқда, деб хабар берди «Мотор».
Сотувга қўйилган Dodge Charger’ни Уиллисга унинг биринчи рафиқаси — Деми Мур совға қилганди. Саккиз йил олдин автомобилни Жей Кей сотиб олган ва уни АҚШга олиб кетган. Бу ерда Dodge бир қанча ўзгаришларга учраган.
Автомобилга 8,2 литрли V8 двигатели ўрнатилган бўлиб, уч поғонали автоматик трансмиссия ёрдамида ҳаракатланади. Уни ўрнатиш ва модернизация қилиш учун Жей Кей 24 минг фунт сарфлаган.
Изоҳ (0)